Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда «Тўгараклар ярмаркаси» ташкил этилди (фото)

Пойтахтда «Тўгараклар ярмаркаси» ташкил этилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтнинг «Сезам» кўнгилочар майдончасида «Тўгараклар ярмаркаси» бўлиб ўтди. Ярмарка доирасида китоблар ҳамда тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Ярмарка давомида ота-оналар ҳамда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган китобларни сотиб олишди ва қизиққан тўгаракларига аъзо бўлишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар жамияти ҳузуридаги «Ватанпарвар фидойилар» ансамбли хонандаларининг чиқишлари ярмарка иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Ярмарка давомида «Баркамол авлод» республика болалар ўлкашунослик ва экология марказининг «Ветераж», «Тўқиш», «Тасвирий санъат» ва «Либослар дизайни» тўгараклари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.


Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида мамлакатимизда 211 та «Баркамол авлод» болалар марказлари қаторида Республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази ҳам ташкил этилган.

«Баркамол авлод» республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази вазирлик тасарруфида ташкил этилган мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиб, ўлкашунослик ва сайёҳлик, табиатшунослик, экология ва саломатлик узлуксиз таълим йўналишларида қўшимча таълим бериш жараёнини амалга ошириб келмоқда.

Бугунги кунда марказда 23 номдаги 50 та тўгарак фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг