Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг «Дарё бўйи» маҳалласи янги қиёфага киради (фото)

Пойтахтнинг «Дарё бўйи» маҳалласи янги қиёфага киради (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Сергели туманидаги  «Дарё бўйи» маҳалласида «Обод маҳалла» дастури доирасида олиб борилаётган амалий иш жараёнлари билан таништирди.

«Дарё бўйи» маҳалласида 1178 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 6670 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Дастур доирасида аҳоли яшаши учун мўлжалланган икки қаватли уйлар атрофи тозаланиб, бетартиб ўсган дарахт шохлари тартибга келтирилмоқда. Турур жойларнинг томлари, пештоқлари ва йўлакларида таъмирлаш ишлари сифатли олиб борилмоқда.

Шунингдек, янги маҳалла марказлари биносини барпо этиш бўйича ҳаракатлар бошланган. Унга кўра, янги бинолар йиғин фаоллари, профилактика инспектори, қариялар дам олиш хонаси, кутубхона, коммунал тўловларни қабул қилиш шохобчасини ўзида бирлаштиради.

Бундан ташқари, уйлар атрофида замонавий аттракционлар билан жиҳозланган болалар майдончалари, қулай ўриндиқ ва соябонларга эга аҳоли дам олиш жойлари, фавворалар, мини-футбол майдонлари аҳоли учун беминнат ҳизмат қилади.

«Дарё бўйи» маҳалласи ҳозирда улкан қурилиш майдонига айланган. Йиғиндаги биноларнинг том ва фасад қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш режага киритилган. Айни пайтда ҳудуддаги пиёдалар йўлакларига бетон қопламалар ётқизилиб, темир бетон ариқлар ўрнатилади. Ноқонуний қурилмалар ва якка тартибдаги гаражлар бузилиб, атроф ободонлаштириляпти. Маҳаллада жамоат тартибини сақлаш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида видеокузатув камерасини ўрнатиш режалаштирилган.

—Авваллари, болаларимизни ўйнатиш учун жой тополмай овора эдик, — дейди маҳаллада истиқомат қилувчи Сожида Алиева. — Маҳалламизда болалар майдончаларнинг қурилиши нафақат фарзандларимиз, балки биз, оналар учун ҳам катта совға бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг