Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент асфальтни цемент-бетонга алмаштиришни топширди

Президент асфальтни цемент-бетонга алмаштиришни топширди

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ортаётганини инобатга олиб, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган давлат аҳамиятига эга йўлларни босқичма-босқич цемент-бетон қопламага ўтказилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 2 октябрь куни ўтказилган йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда топшириқ берган.

«Германиялик ҳамкорлар билан биргаликда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида қўшма лойиҳа институтини ташкил этиб, юртимиз иқлими ва қатнов хусусиятларини ҳисобга олиб, йўл қурилиши соҳасидаги норматив ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур», деган президент.

Мамлакатда йўл қуришда ҳанузгача асосан асфальт-бетон ишлатилади. Бундай йўлларнинг хизмат муддати 10-15 йил бўлиб, 4-5 йилдаёқ таъмирталаб аҳволга келиб қолади.

Цемент-бетон қопламали йўлларни қуриш 15-20 фоизга қиммат бўлса-да, эксплуатация муддати 2-3 баравар кўп ва сақлаш харажатлари 3 баравар кам.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг