Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди

Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Фармон матни «ЎзА»да келтирилган. 

Унга кўра, президент администрацияси ҳузурида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари негизида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари тузилди.

Фармон билан шунингдек, қуйидагилар ташкил этилди:

-Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

-Агентликка идоравий мансуб нашриётлар ва матбаа корхоналарининг маҳсулотларини сотишдан тушадиган соф тушумнинг 10 фоизи миқдорида шартнома асосидаги ажратмалардан шакллантириладиган маблағлар;

- Ўзбекистон Давлат бюджетидан 20 миллиард сўм миқдорида бир марта ажратиладиган маблағлар;

-Агентлик томонидан рухсатнома тусидаги ҳужжатлар берганлик учун давлат божи тўлашдан тушадиган маблағлар;

- жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик хайриялари.

Агентликнинг асосий вазифаси, жумладан мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш дея белгиланган.

Агентлик фонограммалар ва аудиовизуал асарларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Илгари бу назоратни Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг