Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича президент қарори қабул қилинди

Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича президент қарори қабул қилинди

Фото:«Xabar.uz»

«Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5152-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

● 1 227 та кўп квартирали уй-жой;
● 30 та мактаб;
● 64 та мактабгача таълим ташкилотлари;
● 9 та ОТМ ва коллеж;
● 90 та автотураргоҳ;
● 173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

- 6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;
- 1 800 та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;
- кўп квартирали уй-жойларга туташ 1 102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;
- 14 387 та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.

Шунингдек, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268 та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211 та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57 таси реконструкция қилинади.

2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг