Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент маслаҳатчиси бир неча йиллик муаммони бир неча соатда ҳал қилди

Президент маслаҳатчиси бир неча йиллик муаммони бир неча соатда ҳал қилди

Фото: «Спутник»

Аҳоли талаби билан Урганчда янги ширкат очилди ва ўша куннинг ўзида ҳисоб рақами ишга тушди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, давлат маслаҳатчиси Хоразм вилоятида аҳоли муаммоларига ечим топяпти. Масалан, Урганч шаҳридаги «Ёшлик» маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшаётган аҳоли билан суҳбатлашган Қаҳрамон Қуронбоев уларнинг муаммоларига қулоқ тутган.

— Биз уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан етарли даражада қониқиш ҳосил қилмаяпмиз. Муаммоларимиз керагидан ҳам кўп, — дейиган суҳбат давомида аҳоли.

Қаҳрамон Қуронбоев ҳудудда янги ширкатга эҳтиёж борлигини сезиб, унга аҳоли ичидан номзод беришларини сўради. Ширкатнинг ҳисоб рақами шу куннинг ўзидаёқ расмийлаштирилди.

«Аҳоли хурсанд. Энг асосийси, уларнинг талаби соатлар ичида қондирилди!», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг