Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ортиқ Худойбергановнинг лавозими кўтарилди

Ортиқ Худойбергановнинг лавозими кўтарилди

Тошкент вилояти ИИБда бир қатор тайинловлар амалга оширилгани ҳақида бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, полковник Саидкарим Ҳамидхўжаевич Алимов Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — жазони ижро этиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаган.

Майор Дилмурод Рихсибоевич Зуфаров Тиббиёт бўлимининг даволаш-профилактика муассасалари Ҳарбий тиббий комиссия раис-шифокори лавозимидан Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига ўтказилган. Подполковник Ортиқ Турсинхонович Худойберганов Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, О.Худайберганов аввалги лавозими — ЖҚБ бошлиқлигига ўтган йилнинг июнь ойида тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг