Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент мутасаддилардан Имом Бухорий ва Бобур меросини кўпроқ ўрганишни талаб қилди

Президент мутасаддилардан Имом Бухорий ва Бобур меросини кўпроқ ўрганишни талаб қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар кенгашида қилган чиқиши давомида Ислом дини арконлари ва аждодларимиз меросини кўпроқ ўрганишга чақирди.

Ислом дини нурга бурканган дин. Биз уни биламизми? «Бисмиллаҳи раҳмони раҳим»дан нарига ўта олмаймиз. Ислом маърифати масканларини бекорга қуряпмизми, нима учун ўқимаймиз?

Имом Бухорий бобомиз 600 мингта ҳадисни ёддан билган. Биз эса уни ўқимаяпмиз.

Покистон бош вазири Имрон Хон жаноблари билан гаплашганимизда бир гапни айтганди: «Мен сизнинг ҳар бир гапингизни доим маъқуллайман. Чунки сиз Бобур авлодисиз. Бизнинг ерларимизда давлатчилигини ўрнатган инсоннинг авлодисиз. Шу сабабли ҳам сиз билан ҳисоблашамиз, ҳар бир ташаббусингизни қўллаб қувватлаймиз», ­— деганди.

Нима учун биз Бобурнинг меросини ўрганмаймиз. Унга ўхшаб халқимиз учун куйиб-ёнмаймиз. Ҳар бир ҳоким ва бошқа мутасаддилар динимиз қадриятларини билиши, аждодларимиз меросини ўрганиши шарт, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг