Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: «Оролдаги фожиани олдини олиш учун 27 йил ҳеч нарса қилмадик»

Президент: «Оролдаги фожиани олдини олиш учун 27 йил ҳеч нарса қилмадик»

Фото: «Kruz.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент ўз мурожаатномасида Экологик хавфсизлик масаласига ҳам эътибор қаратди.

Жумладан, экологик хавфсизлик, биринчи навбатда, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурлиги қайд этилди ва Сув хўжалиги вазирлигига 2019 йилда минтақадаги давлатлар экспертлари билан биргаликда Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, Орол денгизи атрофидаги ҳолатга ҳам тўхталди.

«Орол денгизининг қуриган ҳудуди 5 ярим минг гектарга етган. У ердан тонналаб чанг ва туз ҳавога кўтарилади. Бу қанчалик глобал муаммо эканини ортиқча таърифлаш шарт эмас. Келгусида бу ҳудудда ҳар йили 500 минг гектардан ўрмонзор барпо этилади. Энди тасаввур қилинг, 27 йил давомида шунчадан ўрмонзор ташкил қилганимизда Оролдаги ҳолат ҳозир қандай бўлган бўларди?» деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг