Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қарори билан бу йилги «Зулфия»чилар эълон қилинди

Президент қарори билан бу йилги «Зулфия»чилар эълон қилинди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 март куни «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ажратади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати

Джуллибаева Шаҳодат Куралбай қизи — Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси

Утемуратова Наргиза Алиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маданият ва санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси

Ахмедова Дилрабо Обид қизи — Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси

Обиджонова Эъзоза Акмалжон қизи — Андижон вилояти Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси

Бахшиллоева Гулчирой Бахтиёр қизи — Бухоро санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси

Бозорова Сафия Сафар қизи — Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси

Абдуллаева Висола Убайдулла қизи — Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси

Шокирова Азиза Илҳом қизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 2-босқич ўқувчиси

Нейматова Юлдуз Қосим қизи — Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Чориева Малика Шухратовна — Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси

Аъзамова Муниса Акрам қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)

Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи — Навоий вилояти Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи

Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи — Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Сайфиддинова Муштарийбегим Фахриддин қизи - Наманган давлат университетининг 1-босқич талабаси

Саматбоева Мафтуна Тулқинжон қизи — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси

Яхшилиқова Раъно Илҳомиддин қизи — Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Исоқова Гулчирой Ўктам қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Мамирова Мадинабону Эркин қизи — Сирдарё вилояти Гулистон санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси

Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Кенгаши қошидаги «Саломатлик ва экология» маркази раҳбари

Шаймарданова Мухлиса Усмановна — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси

Каримова Мухтасар Дилшод-қизи — Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Умирзакова Ирода Абдигапбар қизи — Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси

Джораева Севара Муратжановна — В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 10-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)

Эрматова Зулайхо Рустамжон-қизи — Фарғона политехника институтининг 2-босқич талабаси

Абдикаримова Зухра Бахромовна — Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси

Юсупова Шохида Умиджон қизи — Хоразм вилояти Янгибозор педагогика ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Абдуллаева Иноятхон Бунёт қизи — В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси

Абдусатторова Бахора Фазлиддиновна — Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг