Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қуёш энергиясига оид қарорга имзо чекди

Президент қуёш энергиясига оид қарорга имзо чекди

Фото: «Uz24.uz»

Шу йилнинг 28 апрель куни «Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар тарқатди.

Қарорга кўра, «SkyPower Global» хорижий компанияси юртимизда умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

Шунга кўра, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларига ушбу лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш вазифаси топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг