Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Сергелидаги уйларни шахсан ўзи бориб кўрди

Президент Сергелидаги уйларни шахсан ўзи бориб кўрди

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўтган йил ноябрь ойида Сергели туманида фойдаланишга топширилган кўп қаватли янги уй-жойлар билан танишиб, хонадон соҳиблари билан мулоқот қилган эди. Келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берганди.

Президент Сергели туманидаги янги қўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишди.

Ушбу турар-жойларни жорий йилнинг сентябрь ойида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.

— Мамлакатимизда уй-жойлар қурилиши ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис қурилиш-пудрат ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва малакага эга мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Сергели туманидаги уй-жойлар қурилиши
Фото: «President.uz»

Муҳандис ва қурувчилар билан мулоқотда одамлар учун барча зарур шароитлар яратиш, маиший хизмат объектларини уйларнинг биринчи қаватига жойлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Лойиҳага асосан 7 ва 9 қаватли 120 та уй қурилиши бошлаб юборилган. Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар-жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг