Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент совғаси ҳудудларига жўнатилди

Президент совғаси ҳудудларига жўнатилди

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Янги — 2019 йил арафасида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат қарийб 11 минг дона совға мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

— Мазкур айёмни ҳаммадан ҳам кўпроқ жажжи болажонлар интиқлик билан кутади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев. — Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, кўтаринки руҳда ташкил этиладиган «Президент арчаси» байрам тадбирларида туҳфа этиладиган «Президент совғаси» орзиққан юракларни жамиятдан мустаҳкам ўрин топишга ундайди, ҳамиша меҳр-эътибор оғушида эканликларидан мамнун қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг