Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент топшириғи асосида «Бекобод намунаси» ишлаб чиқилган, аммо бевосита масъул бўлган адлия ходимларининг бундан ҳали хабари йўқ

Президент топшириғи асосида «Бекобод намунаси» ишлаб чиқилган, аммо бевосита масъул бўлган адлия ходимларининг бундан ҳали хабари йўқ

Фото: «Uza.uz»

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатувчи ходимларнинг ўз ишига қанчалик ҳалол ва виждонан ёндашаётганини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мунтазам равишда «сирли мижоз» тадбирини ўтказиш йўлга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Вазирлик томонидан «сирли мижоз» тадбирини ҳудудий адлия органлари томонидан ҳам ўтказилиши топширилганига қарамай, жойларда бунга панжа орасидан қараш ҳолатлари кузатилмоқда.

«ЎзА» хабарида маълум қилинишича, Адлия вазирлигида ўтказилган йиғилишда ФҲДЁ органлари томонидан олиб борилаётган ишларга ҳам танқидий баҳо берилган. Бу борада 232 орган аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Лекин улар олдига қўйилаётган энг долзарб вазифаларга совуққонлик билан қараётир.

Президентимиз топшириғи асосида тўй маросимларини ихчамлаштиришга қаратилган «Бекобод намунаси» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Лекин бундан шу ишни бевосита амалга оширишга масъул бўлган жойлардаги адлия ходимлариинг ҳали хабари йўқ. Масалан, Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғидан бу ҳақда сўралганда у сукут сақлаган.  

Ҳозирда 58 миллион далолатнома ёзуви мавжуд бўлиб, уларнинг электрон архиви яратилмоқда. Бу фуқароларга яратилаётан катта қулайлик бўлиб, зарур ҳужжатни тез ва осон топиш имкониятини яратади.

Бу борада Тошкент шаҳрида самарали иш олиб борилмоқда. Бироқ жойлардаги 75 ФҲДЁ органи тизим бўйича умуман иш олиб бормаган. Шунинг учун мажлисда ишни жадаллаштириш учун ҳар бир органга электрон архивга маълумот киритиш бўйича қатъий юклама қўйилиши айтилди.

Мажлисда бундан буён ҳар бир соҳа бўйича қаттиқ назорат ўрнатилиши маълум қилинди. Бундан ўз вақтида хулоса чиқарган ходимларгина тизимда ишлашда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг