Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент уй берган икки карра жаҳон чемпиони яна зафар қучиш ниятида (видео)

Президент уй берган икки карра жаҳон чемпиони яна зафар қучиш ниятида (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказидаги шароитлар билан яқиндан танишиб, шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, постановкачи режиссёр, халқаро танловлар ғолиби Олег Ошепковга Тошкент шаҳридан уй ажратишга топшириқ берганди.

«Xabar.uz» сайти фотомухбири Фаррух Алиев тантана жараёнидан видеолавҳа тайёрлади.

Шунингдек, шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони, президент совғаси соҳиби Сирожиддин Зайниддинов  интервьюси ҳам лавҳадан жой олган.

Сирожиддин Жиззахда туғилган. Германия ва Швейцарияда ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатларида зафар қучган. Президент совғасини қабул қилиб олар экан, ҳеч қачон чекинмасликка қарор қилгани ва янада кўпроқ совринларга эришиш учун курашаётганини маълум қилди. Ҳозир заиф эшитувчи болаларга шахмат сабоқларини бериб келмоқда.  Сирожиддин Зайниддиновнинг интервьюсини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг