Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Янгийўлда беморлар ҳолидан хабар олди

Президент Янгийўлда беморлар ҳолидан хабар олди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янгийўл шаҳрига ташрифи давомида тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишди.

Президент бирлашманинг кўз касалликлар ва кардиология бўлимларида бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мутассаддиларга мазкур тиббиёт марказини қайта қуриш, аҳоли саломатлиги йўлида ҳеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг