Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентлар Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди

Президентлар Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.

Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор. 

Тожикистон Президентининг  Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди. Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг