Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентлар Мирзо Улуғбек расадхонасини бориб кўрди

Президентлар Мирзо Улуғбек расадхонасини бориб кўрди

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган.

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган. Шунингдек, макетлар, мониторларда Мирзо Улуғбек ҳақидаги қўшимча маълумотлар намойиш этилган.

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Эмомали Раҳмон расадхонага юксак баҳо берди. Дунёнинг аксарият ўлкалари қолоқ бўлган ўрта асрларда аждодларимиз юксак илмий кашфиётлар қилгани, улар ҳали-ҳамон одамларни ҳайратга солишини таъкидлади.

Фото: Президентнинг матбуот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг