Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг қарор ва топшириқларини бажармаган мансабдорлар жавобгарликка тортилди

Президентнинг қарор ва топшириқларини бажармаган мансабдорлар жавобгарликка тортилди

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Бошқарма томонидан Президентнинг қарор ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, унинг ижроси мунтазам равишда жойларга чиқиб ўрганилмоқда.

Текширишлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этган 36 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.

Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор Президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди.

Текширишлар натижасига кўра, 51 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Шу билан бирга, 17 та тадбиркорлик субъектларига 53,3 млрд. сўм ва 4,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 11,4 гектар ер майдони ажратилишига ҳамда 26 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд. сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланди.

Бу йўналишдаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг