Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Профилактика инспектори 27 фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолади, ўзи эса жароҳат олади. Бу қандай рўй берган эди?

Профилактика инспектори 27 фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолади, ўзи эса жароҳат олади. Бу қандай рўй берган эди?

Фото: «Zamin.uz»

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан суҳбатлашди. Суҳбатда вазир жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ҳудудий профилактика инспекторларининг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

– Жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда ва содир бўлган жиноятнинг ўз вақтида фош этилишини таъминлашда ҳудудий профилактика инспекторлари муҳим ўрин тутмоқда, – дейди П.Бобожонов. – Бунда уларнинг шахсий масъулияти кучайтирилиши билан бир вақтда ижтимоий муҳофазаси ҳам тубдан яхшилангани муҳим аҳамият касб этди.

Чунончи, профилактика инспекторлари оила аъзолари билан хизмат ҳудудида яшаши ва аҳолига тезкорлик билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши учун хизмат уйлари ва имтиёзли равишда шахсий енгил автомобиль билан таъминланди.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган ушбу ишлар натижасида ўтган йил давомида республикадаги мавжуд 8 минг 973 маҳалланинг 1 минг 79 тасида умуман жиноят содир этилмади.

Профилактика инспекторлари ҳақида гап кетса, улар фаолиятидан қониқмаслик ёки уларни фақат танқид қилиш ҳолатлари кўпроқ кузатилади. Бироқ, улар кўпинча осойишталик учун тунни тонгга улаб хизмат қилишини унутмаслик лозим. Уларнинг кўпчилиги зарур бўлса, хизмат вазифасини бажариш чоғида жонини ҳам аямайди. Масалан, 2017 йил 13 декабрь куни тонги соат 5:50 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Мироншоҳ 8-тор кўчаси бўйлаб ўтган катта босимдаги сув қувури ёрилиб кетгани туфайли шу кўчадаги 18 хонадонда яшовчи аҳоли қайноқ сув гирдобида қолган. Воқеа жойига тезлик билан етиб келган профилактика инспектори лейтенант Ислом Бекназаров 27 фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган, ўзи эса жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг