Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Профилактика инспекторларини видеога олиш мумкинми?

Профилактика инспекторларини видеога олиш мумкинми?

Фото:«Xabar.uz»

Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари ва журналистлар билан очиқ мулоқотда  профилактика инспекторларини муаммоли вазиятларда видеотасвирга олиш мумкин ёки мумкин эмаслигига тўхталиб ўтилди.

Журналист Аҳмаджон Юсуповнинг айтишича, пойтахт туманларининг бирида қуйидагича воқеа содир бўлган: гаражларнинг қўққисдан бузилишига қаршилик қилмоқчи ва ИИВ ходимлари ҳаракатини видеотасвирга туширмоқчи бўлган фуқаронинг қўлидан телефон тортиб олинган ва камига у ИИБ бўлимига мажбурлаб олиб кетилган. Бу воқеа «ИИВ ходимлари ҳаракатини тасвирга олиш мумкин эмасми, бу бўйича қонун-қоида қанақа?» каби саволларни туғдиради.

ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоиловнинг айтишича, шахснинг қадр-қимматига тегадиган масаларни тасвирга олиш мумкинмас. Бошқа ҳолатларда бу нарса эркин, ким нимани съёмка қилиши ўзига боғлиқ.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Қутбиддин Бурҳоновга кўра, Ўзбекистон бўйича суратга тушириш тақиқланган айрим объектлар бор, масалан аэропортлар вокзаллар ва ҳоказо. У ерларга махсус белгилар қўйилади. Иккинчидан, фуқаролик кодекси бўйича, ҳар бир фуқаронинг ўзининг ҳуқуқи бор. Ҳар қандай одамдан тасвирга олиш мумкинлиги сўралади. Жиноят масаласида сўрамасдан тасвирга олиш мумкин ва тегишли жойларга мурожаат этиш зарур. Шундан кейин ўша ҳолат ўрганилади.

«Қаернидир бузиш бу ИИВнинг ваколатидаги иш эмас. Агар ҳокимнинг қарори бўлса ИИВ ходими одамларни ишга жалб қилади ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажаради. Яъни бузилишдан аввал икки-уч марта огоҳлантирилади ва кейин ИИВ вакили ва суд иштирокида амалга оширилиши таъминланади»-, деди Бурҳонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг