Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ходимлари қонунни бузмаган

Прокуратура: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ходимлари қонунни бузмаган

Фото: «Spot.uz»

Ўзбекистон транспорт прокуратураси томонидан М.Субҳановнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

М.Субҳанов ўз аризасида 2018 йил 11 июль куни «Бангкок—Тошкент» йўналишидаги рейсга рўйхатдан ўтганидан сўнг учиб кетиш залида аэропорт ишчилари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари Ф.Султонов ва Ш.Бўрихўжаев томонидан тўхтатилиб, қўл юки рухсат этилган меъёрдан ортиқлиги сабабли қўшимча тўлов амалга ошириш лозимлиги, акс ҳолда рейсдан қолдирилишини айтишганлиги, шундан сўнг мажбуран 100 АҚШ доллари тўлаганлиги, ундан қўшимча тўлов ундирилганидан норози эканлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишда фуқаро М.Субҳановдан ундирилган қўшимча тўлов қонуний ундирилиб, ғазнага кирим қилинганлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари Ф.Султонов ва Ш.Бўрихўжаев томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда ариза муаллифига жавоб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг