Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Самарқанддаги пахта тозалаш заводида талончиликни аниқлади

Прокуратура Самарқанддаги пахта тозалаш заводида талончиликни аниқлади

Фото:«Rambler»

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида содир этилган талон-торожликни аниқлади, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Корхона техник чигит товаршуноси А.К. каттақўрғонлик М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн сўмлик техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаб, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, аввалроқ Хоразмда 3 та пахта тозалаш корхонасида уруғлик чигитларининг сифатли сақланиши юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида қонунбузарлик аниқланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг