Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Кемерово фожиаси муносабати билан 28 мартни Россияда мотам куни деб эълон қилди

Путин Кемерово фожиаси муносабати билан 28 мартни Россияда мотам куни деб эълон қилди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида содир бўлган фожиа сабабли Россияда 28 март мотам куни деб эълон қилинди. Бугун, 27 март куни мамлакат президенти Владимир Путин шу ҳақдаги фармонни имзолади.  Бу ҳақида «РИА Новости» хабар қилмоқда. 

Путин Кемеровога 27 март куни эрталаб учиб келган. Президент фожиа қурбонлари ёдгорлигига гул қўйди, жабрланувчилар билан учрашди ва ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича мажлис ўтказди. У, шунингдек, мазкур ҳодиса айбдорларини жазолашга ваъда берган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг