Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамоқдан чиққан блогер... қандай шўрва ҳақида ёзмоқчи?!

Қамоқдан чиққан блогер... қандай шўрва ҳақида ёзмоқчи?!

Асака тумани ички ишлар бўлими томонидан беқиёс тезкорлик билан маъмурий иш қўзғатилиб,  вилоят маъмурий суди томонидан худди шундай тезлик билан 15 суткага «кесилган» блогер Отабек Нуритдинов  куни кеча (жазони  ўтаб) озодликка чиққанидан хабарингиз бор.

Кеча кечқурун блогер «Фейсбук»  ижтимоий тармоғидаги саҳифасида (қамоқдан чиққанидан сўнг) илк постини жойлади.  Отабек ёзади: «Ассалому алайкум! Ҳамма қўллаганларга раҳматимни биргина «раҳмат»  (сўзи) билан ифодалаб беролмайман (изоҳ: блогер бошига тушган синовларда қўллаб-қувватлаганларни назарда тутмоқда). Авваламбор узр сўрайман, энди интернетга кириб, ёзишга имкон тополдим. Фарзандимга метрика ҳужжат ишлари, туғрукхонадан олиб чиқиш, келди-кеттилар ҳам узилмаяпди (изоҳ: блогер қамоқдалигида фарзанди бўлган: ўғил, муборак бўлсин!). Кўпчилик уйда йўқлигимда ҳам келибди, узр, кўришолмадик. Соғликларим жойида. Сочим ҳам (изоҳ: турмага тушган маҳкумларнинг сочи олиб ташланади, «мен «зик» эмасман, бор-йўғи маъмурий қамоқ жазосини ўтадим», демоқчи, чоғи?)».

Сўнг кутилмаганда жумбоқли гап билан ёзмишини тугатади: «...Бир муддат ижтимоий тармоқлардан дам олмоқчиман. Вақт топиб, ажойиб бир шўрва ҳақида ёзишга ҳаракат киламан. Бундай шўрвани ичишлик ҳаммага ҳам насиб қилмайди».

Ажаб...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг