Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қарама, сўяман» — Бобомурод Абдуллаев ўзига руҳий босим бўлаётганини айтди

«Қарама, сўяман» — Бобомурод Абдуллаев ўзига руҳий босим бўлаётганини айтди

Фото: «Facebook» / Bobomurod Abdulla

28 март куни жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдулла, блогер Ҳаётхон Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Шавкат Оллаёров ҳамда Равшан Салаевга нисбатан навбатдаги суд йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев суд мажлисида бошқа судланувчилар томонидан руҳий босим ҳамда ҳақоратлар бўлаётганини билдирган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Айтиш керакки, судланувчиларнинг барчаси Жиноят кодексининг 159-модда 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва қонуний сайланган ҳукуматни қуролли йўл билан ағдаришга уриниш) билан айбланмоқда.

«Мен ўзимга қўйилган айбловлардан ҳимояланаман, деб ўйлаган эдим. Аммо бизнинг суд мажлисимиздан кейин шу хулосага келдимки, мен билан бирга ўтирган айрим одамлардан ҳам ҳимояланишим керак экан. Гап шундаки, суд жараёнлари бошлангандан буён Ҳаётхон Насриддинов ва Равшан Салаев томонидан руҳий босим ва ҳақоратлар бўлмоқда», — деди Бобомурод Абдуллаев.

Унинг айтишича, Насриддинов уни ҳақорат қилган ва унга ёқимсиз сўзларни айтган: «Қарама сўяман». Иккинчи суд мажлисида Салаевдан ҳам ҳақоратлар эшитган.

Судья Зафар Нурматов судланувчиларни бир-бирларини ҳурмат қилиш ва айбсизлик презумпцияси тамойилига риоя қилишга чақирди.

Бобомурод Абдуллаев, шунингдек, кўрсатмалар чоғида бошқа судланувчилар аралашмасликлари ва изоҳ бермасликларини назорат қилишни сўради.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг