Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарши шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилди

Қарши шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилди

Жорий йил 27 март куни, тунги соат 00:00 дан бошлаб, Қарши шаҳрига кириш-чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур қарор «Қашқадарё вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра» қабул қилинган.  

Вилоят ва шаҳарга кириш-чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимлар рўйхат ва вилоят ЙПХ махсус рухсатномаси асосида вилоят бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.

Шу билан бир қаторда, 28 март куни соат 06:00дан бошлаб Қарши шаҳри ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилади. Корхоналарнинг озиқ-овқатларни хонадонларга етказиб бериш автомашиналари ҳаракатланиши мумкин.

Ҳар бир туман (шаҳар)лар ҳудудларига кириш-чиқишни назоратга олиш ва автомашиналарни дизенфекция қилиш чораларни кўриш мақсадида вақтинчалик маскан (пост)лар фаолияти йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг