Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида зирҳли ҳарбий машиналар марши бўлиб ўтди

Қаршида зирҳли ҳарбий машиналар марши бўлиб ўтди

Фото: «Uza.uz»

Қаршида «Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилди.

Шаҳар кўчалари бўйлаб зирҳли ҳарбий техникалар тантанали марш билан ҳаракатланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳарбий техникалар намойишида иштирок этган 1000 дан зиёд ўқувчи-ёшлар ҳарбий техникалар, ўқотар қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишди, мутахассислардан улар тўғрисида маълумотлар олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг