Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарз қаердан пайдо бўлди?

Қарз қаердан пайдо бўлди?

Фото: «protoday.uz»

«Беруний туман сув тармоқлари филиали менинг хонадонимга қарздорлик ҳисоблаб қўйибди, лекин тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келганман», — дейди тумандаги Бўстонда яшовчи фуқаро Бекжон Маткаримов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзган аризасида.

Жамият ходимлари томонидан мурожаатни ўрганиш натижасида истеъмолчининг хонадонида ичимлик суви ҳисоблагичи бўлишига қарамасдан, қарздорлик фуқарога тегишли уй ва томорқа майдони (200 м/кв) ҳисобидан қайд этилгани маълум бўлди.

Истеъмолчи эса ҳақиқатдан ҳам ишлатган суви учун тўловларни амалга оширгани ва сувдан қарзи йўқлиги аниқланди. Шу боис майдон ҳисобидан ёзилган 1 миллион сўмдан ортиқ нореал қарздорлик бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг