Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Юсупов Баҳром Музаффарович вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Юсупов 1976 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Япониядаги Сиёсий фанлар миллий институти ва АҚШдаги Оклахома университетларини тамомлаган.

У бугунгача «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув хизмати бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди. 2012-2016 йиллар давомида Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг