Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 50 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди

Қашқадарёда 50 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан Қарши шаҳрида яшовчи 50 нафар имконияти чекланган фуқарога ногиронлик аравачалари ҳамда байрам совғалари топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Байрам тадбирида Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида вилоят ҳокими сўзга чиқиб, мамлакатимизда кексалар ва ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этиш ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг