Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда аёллар муаммоларини ҳал этишга бағишланган семинар ўтказилди

Қашқадарёда аёллар муаммоларини ҳал этишга бағишланган семинар ўтказилди

Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси халқаро ҳамкор ташкилотлар кўмаги остида хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий ҳамда руҳий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга манзилли ёрдам беришни йўлга қўйиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда қўмита ташаббуси билан 2018 йил 26-28 март кунлари Қашқадарё вилоятида семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари қошида оилаларни мустаҳкамлаш, суицидларнинг олдини олиш, тушкунлика тушиб қолганларга психологик ёрдам бериш, сабабсиз ажралишлар сонини камайтириш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда ишлаш тизимини йўлга қўйиш, хотин-қизларни репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида оналар касаллиги ва перенатал касалликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш мақсадида «Ишонч телефонлари»ни тизимли жорий этиш ҳамда уларда тажрибали психологлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда фаолият олиб боришини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларининг қайд этишича, «Ишонч телефон»ларини жорий этилиши вилоятда аёллар томонидан ўз жонига қасд, оилавий ажримлар ва жиноятчиликни олдини олиш, аёлларга ҳуқуқий маданият ва савиясини оширишга албатта ўз самарасини беради.

Семинарда шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмитаси мутахасислари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидадаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардан вакиллар иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг