Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ниқобли босқинчилар қўлга олинди

Қашқадарёда ниқобли босқинчилар қўлга олинди

Фото: «24.hu»

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 2018 йил 20 март куни 2 нафар шахс юзига ниқоб таққан ҳолда пичоқ билан қуролланиб, Эъзоз кўчасида яшовчи Э.Мавлонов хонадонига бостириб киришган.

Босқинчилар Э.Мавлоновнинг ўғли Д.Авлоқулов ва бирга яшовчи жияни Ш.Ёвқочаровларнинг қўл-оёқларини арқон билан боғлаб, юзларига уриб жароҳатлашади. Сўнг, уйдан пуллар, заргарлик ва бошқа буюмларни олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши шаҳар «Нефтчи» МФЙ Нефтчи кўчаси 5-уй 62-хонада яшовчи, 1981-йилда туғилган Ш.Хушвақтов ва Қавали маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1995 йилда туғилган Л.Ғаниевлар содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг