Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ўқувчиларни йўл тозалашга жалб қилган директор жаримага тортилди

Қашқадарёда ўқувчиларни йўл тозалашга жалб қилган директор жаримага тортилди

Фото: «Google.com»

Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактаб ўқувчилари йўл бўйи ва ариқларни тозалаш учун олиб чиқилгани ҳақидаги видеолавҳада кўрсатилган ҳолатни текширди. Текширув ҳолат содир этилган жойда амалга оширилди.

Текшириш якунлари бўйича мактаб ўқувчиларини ободонлаштириш ишларига жалб қилганлиги учун Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 75-сонли мактаб директори Мусулманов Бахриддин МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан ЭКИҲ 5 баравари миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, Инспекция томонидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қонун бузилишини бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қуймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг