Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик онахон туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 91 ёшида олди

Қашқадарёлик онахон туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 91 ёшида олди

Фото: «ЎзА»

Қашқадарё вилоятида 91 ёшли Ражаб момога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги «Керайет» қишлоғидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. 91 баҳорни қаршилаган Ражаб момонинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ экан, дейилади хабарда. 

Давлат хизматлари маркази ходимларининг кўмаги билан 1928 йилда дунёга келган Ражаб Раҳматовага туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви тикланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. 

Онахонга шу асосда фуқаролик паспорти расмийлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг