Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаттиқ совуқ туфайли Европа Россиядан кўпроқ газ олмоқда

Қаттиқ совуқ туфайли Европа Россиядан кўпроқ газ олмоқда

Фото: «Reuters»

Об-ҳавонинг кескин совуши туфайли Европа Россиядан рекорд миқдорда газ сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида «Bloomberg» агентлиги маълумотига асосланиб «Аргументы и факты» расмий сайти маълум қилди.

Европада бу йил қиш жуда қаттиқ келди. Охирги беш йилда бунақаси кузатилмаган эди. Натижада иссиқлик ва электр энергиясига талаб кескин ошиб кетди.

«Европанинг, айниқса Буюк Британиянинг Россия газига эҳтиёжи жуда кучли», — дейилади шу мавзуда ёзилган мақолада. Унда маълум қилинишича, Россия Европага газ экспорт қилувчи энг йирик давлатлигича қолмоқда, иккинчи ўриндаги Норвегия эса техник муаммолар туфайли газ етказиб беришни камайтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг