Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайноқ чой ичиш соғлиқ учун хавфли

Қайноқ чой ичиш соғлиқ учун хавфли

Фото: «Dreamstime»

Тиббиёт мутахассислари 9 йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган 456 минг инсоннинг саломатлиги ва овқатланиш одатларини ўрганишди. Шу вақт ичида улар 1731 та қизилўнгач саратони хасталигини аниқлашди.

Олимлар тадқиқот давомида онкологик касалликлар мунтазам иссиқ чой ичган ва кунига 15 грамм алкоголь истеъмол қилган кишиларда 5 баробар кўпроқ кузатилишини аниқладилар.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, 65 даражадан юқори бўлган ҳароратдаги ичимликлар ички органларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин, бу эса онкология хавфини оширади.

Шунингдек, олимлар тамаки ва спиртли ичимликлар билан иссиқ суюқликни бир вақтда ичишдан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг