Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда ёнғин. Болалар тагликлари заводи буткул ёниб кетди

Қибрайда ёнғин. Болалар тагликлари заводи буткул ёниб кетди

Қибрай тумани, Байтқўрғон қишлоғида жойлашган болалар тагликлари заводида ёнғин содир бўлди.

Фото: «Nuz.uz»

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Байтқўрғон қишлоғида жойлашган болалар тагликлари (памперслар) заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, завод «Sof Gigienik» компаниясига тегишли бўлиб, бу ерда Jonny Baby савдо белгиси остида маҳсулотлар тайёрланган.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида 4 январь куни соат 06:27 да хабар берилган. 2-3 дақиқадан сўнг бир неча ўт ўчириш бригадаси воқеа жойига етиб келди. Ёнғинни бартараф этишда жами 14 та бригада ишлади.

Олов 700 квадрат метрдан ошиқ майдонни қамраб олди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда. Ҳозирда ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг