Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Камалак юлдузлари» фестивали катта cаҳнага қайтмоқда

«Камалак юлдузлари» фестивали катта cаҳнага қайтмоқда

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

«Янги авлод» ва «Камалак юлдузлари» номлари билан кўп йиллар давомида иқтидорли болаларни дунё саҳналарига олиб чиқишга хизмат қилган болалар ижодиёти фестивали яна катта саҳнага қайтди.

«Янги авлод»,​ кейинги йилларда «Камалак юлдузлари» ​ болалар ижодиёти фестивали ҳам кўп йиллар давомида ўғил-қизларнинг мусиқа асбоблари ижрочилиги, хонандалик, рақс, тасвирий ва амалий санъат, адабиёт йўналишида билим ва истеъдодини юзага чиқаришда алоҳида хизмат қилиб келган. 

«Янги авлод» болалар ижодиёти  Ўзбекистон маданияти ва санъат форуми жамғармаси ва Республика «Камалак» болалар ташкилотининг энг йирик мега лойиҳаларидан бири ҳисобланган. Лойиҳа 2012 йилга қадар давом этган. 2013 йилдан бошлаб «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивали деб юрита бошлаган.

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Маълум сабабларга кўра ўтказилиши тўхтатилган мазкур фестиваль Республика «Камалак» болалар ташкилоти ташаббуси билан Халқ таълими, Маданият, Иновация вазирлиги ва Бадиий академия ҳамкорлигида яна катта саҳнага қайтди.

Бугунги кунда жойларда фестивалнинг ҳудудий саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

Ҳусусан 14 декабрь куни фестивалининг Бухоро вилояти босқичи бўлиб ўтди. Вилоят ёшлар марказида ўтказилган мазкур фестиваль ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни янги марралар сари руҳлантиришга хизмат қилади десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Бугунги кунда ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида иқтидорли болаларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун кўплаб лойиҳа, акция, тадбир ва фестиваллар ўтказилди. Булардан энг болалар интиқлик билан кутадигани эса, «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивалидир. Фестиваль олти йўналишда ёшларни ўз атрофида бирлаштириб, 3 та ёш тоифаси яъни, 1-тоифа 6-8 ёш, 2-тоифа 9-11 ёш, 3-тоифа 12-14 ёш тоифалари бўйича баҳоланади.

Шуни маълумот ўрнида алоҳида таъкидлаш лозимки, фестивалда иштирок этиш истагини биргина Бухоро вилоятининг ўзида 6-14 ёшдаги 3000 нафар ижодкор ва иқтидорли болалар билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг