Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон 20 декабрдан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бера бошлайди

Қирғизистон 20 декабрдан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бера бошлайди

Фото: «Sputnik.kg»

Қирғизистон миллий энергетика холдинги жорий йилнинг 20 декабридан сўнг Ўзбекистонга электр энергиясини етказишни бошлайди. Холдингнинг режалари ҳақида бошқарув раиси Ойбек Қалиев баёнот берди. Бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари маълумотларига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, Ўзбекистон билан тузилган шартнома 2017 йил декабридан 2018 йил мартига қадар 550 млн. кВт/соат электр энергияси етказиб берилишини назарда тутади.

Энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши муносабати билан шу йилнинг 13 декабридан Тўхтағул ГЕСида иккинчи агрегат ишга туширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг