Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда 5 нафар ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди

Қирғизистонда 5 нафар ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди

Фото:«Poletika»

28 январь куни  Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани ҳудудидан ўтувчи «Ўш-Боткен-Исфана» автомобиль йўлида фожиали ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Йўлда ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» қарама-қарши йўлда келаётган Қирғизистоннинг «Мерседес-спринтер» русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида «Нексия» ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг