Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда хитойликларнинг ноқонуний паспорт олиши текширилмоқда

Қирғизистонда хитойликларнинг ноқонуний паспорт олиши текширилмоқда

Фото: «Liter.kz»

Ўш вилояти милицияси Хитойнинг тўрт нафар фуқаросига нисбатан очилган жиноят ишини тергов қилмоқда. Улар қонунга зид равишда Қирғизистон паспортини олишда гумон қилинмоқда. Ҳужжатлар маҳаллий аҳоли номига, шундан биттаси ўлиб кетган инсоннинг номига берилган.

Ноқонуний берилган ҳужжатлар 2017 йилнинг ноябрь ойида Қорасув бозорида ўтказилган рейд вақтида фош қилинган эди — ўшанда савдогарлардан тўрт нафари милиция ходимларига Қирғизистон  паспортини кўрсатишган.

Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбаевнинг сўзларига қараганда, айни дамда гумондор шахс ушланган, уч киши эса қидирувда. Қўлга олинган шахс сўроқ вақтида сохта паспорт учун икки минг доллар берганини айтган.

— Новқат туманидаги «Жанабазар» қишлоқ фуқоролар йиғини паспорт-виза бўлими ходими ва ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этган ўзганлик фуқаронинг иши судга топширилди. Улар Хитой фуқаролари Қирғизистон фуқароларининг ҳужжатлари асосида паспорт олишига ёрдам берган. Айни дамда яна 10 та худди шундай ҳодиса қайд қилинган бўлиб, тергов олиб борилмоқда, — дейди Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбаев.

Бундан аввал ҳам хорижий фуқароларга ноқонуний равишда Қирғизистон паспортини бериш ҳолатлари фош бўлган эди. 2017 йилда бу масала парламентда муҳокама қилинган, айрим депутатлар паспорт бериш ваколати Давлат регистрация хизматидан Ички ишлар вазирлигига берилиши кераклигини айтишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг