Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 68 нафар профессор-ўқитувчига уй берди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 68 нафар профессор-ўқитувчига уй берди

Фото: Xabar.uz

Тошкент давлат аграр университетида фаолият юритаётган илмий ходимлар, профессор-ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан квартиралар ажратилди. Бу ҳақда вазирлик томонидан Xabar.uz'га маълумот берилди.

Кўп йиллардан бери университетда фаолият юритиб келаётган, уй-жойга муҳтож, кам таъминланган 68 нафар ходим ва профессор- ўқитувчилар оилаларига янги уйларни фойдаланишга топшириш маросими катта шодиёнага айланди.

Ўз тинчини, фароғатини ўйламаган, ўз манфаатларидан ўзгалар манфаатини устун қўйган, бутун умрини келажак эгалари бўлмиш, ёшларга билим бериш ва жамоатчилик ишларига бағишлаган, халқ ғами ва ташвишларини ўзиники деб билган бу олиҳиммат соҳа - олий таълим соҳаси вакиллари, хусусан, ўқитувчи деган фаҳрли касб эгаларига хозирги кунда берилаётган мана шундай химоя, кўмак ва эътибор келажакда хар томонлама баркамол ва билимли авлодларни вояга етказишда катта аҳамият касб этади. Зеро, оиласининг ижтимоий аҳволидан кўнгли тўқ бўлган ходимгина ўз меҳнат фаолиятини сидқидилдан бажаришга қодир бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг