Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқларда кутубхона ташкил этиш бўйича акция бошланди

Қишлоқларда кутубхона ташкил этиш бўйича акция бошланди

Фото: «Esdalik.uz»

«Esdalik.uz» сайти томонидан чекка қишлоқларда кутубхоналар ташкил этиш бўйича акция эълон қилинди.

Сайтда маълум қилинишича, ана шу мавзуда таҳририятга кўплаб мактублар келган. Шу боис олис ҳудудларда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида мазкур акция лойиҳасига қўл урилган.

«Пойтахтда ёшларнинг китоб ўқишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Келинглар, қишлоқларда кутубхона ташкил этиш учун ўз ҳиссамизни қўшайлик. Бунинг учун ҳар биримиз бир нечтадан китоб тақдим этсак кифоя. Уларни тўплаб мактуб эгаларига жўнатсак, зиё улашган бўлардик.

Агар ўқиб бўлган китобларингиз бўлса, унда сизни кутиб қоламиз. Кутубхона акциясидан янгилик ва лавҳалар сайтимизда давомли эълон қилиниб борилади. Зиё улашиб келажак авлоднинг маърифати учун сал бўлсада ҳиссамизни қўшайлик, азизлар», деб ёзади сайт муҳаррири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг