Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизиқ ҳолат: Ўзбекистон термаси учинчимас, иккинчи ўрин билан тақдирланди

Қизиқ ҳолат: Ўзбекистон термаси учинчимас, иккинчи ўрин билан тақдирланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Содиқ дўст»  мусобақаси ўз ниҳоясига етиб, унда вакилларимиз 3-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган.

Аммо 11 август куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида қизиқ бир ҳолат бўлди. Яъни унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган юртдошларимиз 3-ўринга эмас, шоҳсупанинг 2-ўринига муносиб кўрилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Гап шундаки, якунда Ўзбекистон билан Беларусь жамоалари деярли тенг балл йиғишган эди. Шунга кўра, биринчи ўринни Россия Федерацияси, иккинчи ўринни Беларусь ва учинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси қўлга киритгани ойдинлашди. Аммо 11 августда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мамлакатимиз номидан қатнашган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ Дилмуродовнинг «Клифт»  лақабли хизмат ити билан рекорд ўрнатгани ҳакамлар ҳайътининг қарори ўзгаришига сабаб бўлди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

– Тақдирлаш маросими бўлаётган пайт бизни ва Беларусь жамоаларини иккинчи ўрин соҳиби, дея эълон қилишди, табиийки, биз бундан ҳайратга тушдик, – дейди вакилларимизга раҳбарлик қилган подполковник Улуғбек Жўраев. – Кейин билдикки, ўша рекордчимиз бизни учинчи ўриндан иккинчи ўринга олиб чиққан экан. Барибир яхши бўлди. Учинчи ўрин эса ўз-ўзидан баллар ҳисобида биздан кейинда келаётган Қозоғистон жамоасига насиб этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг