Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов маълум қилди.

«Президентимизнинг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қарорида Агентлик зиммасига «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

Агентлик мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиб, ахборот соҳасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлади.

Барча таҳририятлар, журналистлар, муассислар, мутахассислар ҳамда ахборот соҳасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни ушбу ҳавола орқали лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга чорлаб қоламиз. Билдирилган барча таклиф ва тавсиялар Агентлик мутахассислари томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилади ҳамда инобатга олинади», деб ёзади Дилшод Саиджонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг