Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқонда Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди (фото)

Қўқонда Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида Давлат хизматлари маркази барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Бино замонавий талабларга мос равишда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларга эга.

Давлат хизматлари агентлигидан «Xabar.uz» порталига хабар беришларича, марказда барча шароитлар яратилган, жумладан она ва бола хонаси, ошхона, болалар майдончаси, банк шохобчаси, электрон навбат, ҳордик чиқариш учун қулай ва юмшоқ ўриндиқлар ташкил қилинган. 

Муҳими, давлат-хусусий шериклик асосида бинони барпо этишда иштирок этган тадбиркорга ҳам талайгина имтиёз ва қулайликларни яратилади. Жумладан, президент қарорига мувофиқ бу соҳада ташаббускор тадбиркорлар ер солиғи, мол-мулк солиғи, юридик шахсларнинг даромад солиғидан (лойиҳа доирасида) 5 йилга озод этилади. 

Бундан ташқари, тадбиркорлар 5 йил имтиёзли муддат билан 10 йилга тижорат банкларидан кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Марказнинг хушмуомала ходимлари аҳолига тезкор, қулай, шаффоф хизматларни кўрсатишга шай.

Маълумот тариқасида, айнан ушбу марказда фуқароларимизга 1 июндан бошлаб синов тариқасида жорий этилаётган яна қўшимча 31 турдаги хизматлар кўрсатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг