Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқонда Туркий тилли давлатлар туризм вазирларининг йиғилиши бошланди

Қўқонда Туркий тилли давлатлар туризм вазирларининг йиғилиши бошланди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган олтинчи йиғилиши бошланди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия туризм вазирларини кутиб олди.

Айни вақтда вазирлар иштирокида конференция бўлиб ўтмоқда. Азиз Абдуҳакимов тадбирнинг очилиш қисмида сўзлаган нутқида бир қатор таклифларни билдирди. Хусусан, Қўқон шаҳрини туркий тилли давлатлар учун туризм пойтахти, деб эълон қилиш ҳақида сўз борди.

«Қўқон шаҳри туркий давлат - Қўқон хонлигининг пойтахти бўлган. Бу ердан буюк жадид боболаримиз етишиб чиққан. Туркистон мухторияти айнан шу ерда эълон қилинган, Қўқон шаҳри унинг пойтахти эди», - деди Абдуҳакимов.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг