Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда ғайриоддий велосипед ихтиро қилинди (фото)

Қорақалпоғистонда ғайриоддий велосипед ихтиро қилинди (фото)

Фото: ЎзА

Устюрт газ-кимё мажмуасининг Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди мутахассислари ёнғиннинг олдини олиш бўйича тадбирларни такомиллаштириш мақсадида объектларни кузатиб боришга ихтисослаштирилган ғайриоддий велосипед турини ихтиро қилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Бу янги топилма бирламчи ёнғинни бартараф қилиш асбоб-ускуналари билан таъминланган, такомиллаштирилган велосипед бўлиб, у диаметри 66 миллиметрлик бир дона ёнғин ўчириш енги (ҚД-70 билан), диаметри 66х77 миллиметрлик бир дона улагич (переходник), икки дона ОП-5 маркали ёнғин ўчиргич, бир дона 100 метрлик қутқариш арқони, бир дона товуш кучайтгич ускунаси, бир дона енгил лом, бир дона енгил багор, бир дона ёнғин ўчириш болғаси, бир дона фонарик (мигалка, бир жуфт кичик фонар), бир дона тиббиёт қутичаси, бир дона 4х4 метрлик кигиз, бир дона гидрант очиш калитидан иборат.

Велосипед синовдан ўтказилиб, фойдаланишга қўйилган.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг