Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Норасмий ишлаётган 9145 нафар ходим солиқ органлари томонидан расмий ишга жойлаштирилди

Норасмий ишлаётган 9145 нафар ходим солиқ органлари томонидан расмий ишга жойлаштирилди

Фото:«Xabar.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимлари томонидан 2019 йил давомида норасмий ишлаётган 27 минг 253 минг нафар ходим расмийлаштирилиши режа қилинган эди. Жумладан, йил бошидан республика бўйича 2828 та корхонада норасмий ишловчи 9 145 нафар ходим расмийлаштирилишига эришилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди. 

Ушбу рақамни соҳалар кесимида олиб қарайдиган бўлсак:

-364 та савдо ва умумий овқатланиш корхонарида1041 нафар;

-1 293 та ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш корхоналарида 4 523 нафар;

- 222 та қурилиш корхоналарида 1 528 нафар;

- 949 та қишлоқ ҳўжалиги сохасида 2 053 нафар ходим расмийлаштирилди.

Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан жойларда конверт усулида ишловчи норасмий ходимларни расмийлаштириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг